Қўқон шаҳрида Аёллар олимпиадаси спорт мусобақаларининг шаҳар босқичига старт берилди
2026-04-17 10:10:00 / Янгиликлар
Тантанали маросимда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

18 ёшдан 30 ёшгача ва 30 ёшдан катта аёлларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида 1-спорт мактабида ўтказилаётган мусобақаларда стол тенниси, шашка, шахмат, югуриш бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
3 босқичда ўтказилиши назарда тутилган Аёллар олимпиадасининг шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма олади.




