Қўқон шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" мавзесида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
2026-04-17 10:50:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими "Янги Қўқон" мавзесида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини юқори савияда ташкил этиш бу ерда яшаш учун келадиган аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Шу кунга қадар мавзедаги марказий хиёбонга манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, кўкаламзор масканлар кўркам кўринишга келтирилди. Умуман олганда бу ерда экологик тоза ва барқарор муҳит яратилмоқда.









