Қўқон шаҳрида "Беш ташаббус" паралимпиадасига старт берилди
2026-04-17 10:15:00 / Янгиликлар
Хусусан, "Ёшлар куни" тадбирлари доирасида 2-спорт мактабида ўтказилган спорт тадбирига Қўқон шаҳар ҳокими ҳам ташриф буюриб ёшлар билан мулоқот қилди. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жорий паралимпия беллашувлари имконияти чекланган ёшлар учун ҳам ўз салоҳиятини намоён этиш ва орзу-интилишларига эришиш имконини берди.

Бу йилга беллашувларда 500 дан зиёд шаҳримиз паралимпиадачилари мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Қўқон шаҳар ҳокими иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаб, ушбу мусобақалар дўстлик ва бағрикенглик каби эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Қўқон шаҳар ҳокими имконияти чекланган ёшларнинг яқин қариндошлари билан ҳам мулоқотда бўлиб, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берди.




