Қўқон шаҳрида оғир хасталикларга чалинган ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатилди
2026-04-17 12:25:00 / Янгиликлар
Кечиктириб бўлмайдиган, айрим ҳолатларда ҳаёт-мамот масаласи кун тартибида бўлган ҳолатлар учун, асосан қиммат дори воситалари, айниқса фарзандини хасталигида азият чекиб турган фуқаролар дардига малҳам бўлди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантлари асосида ажратилган дори воситалари эгаларига топширилар экан мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг раҳнамолигида амалга оширилаётган инсонпарвар сиёсат, фуқаролар фаровонлиги йўлида қилинаётган эзгу амаллар эътироф этилди. Жорий йилда ушбу грантлар юзлаб фуқароларга ёрдам кўрсатиш имконини берди.
Бугун ўтказилган саховат тадбири натижасида ушбу бинони тарк этиб кетаётган фуқаролар елкасидан тоғ ағанади, кўзларида бахтли ва фаровон ҳаёт учқуни ва эртанги кунига ишонч пайдо бўлди.






