Қўқон шаҳрида маданият ва санъат ходимларига эътибор кўрсатилди
2026-04-15 15:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда ўзининг бетакрор истеъдоди, билим ва маҳорати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Президентимизнинг Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттириб, барчани касб байрами билан муборакбод этди.
Фидокорона меҳнатлари билан халқимизга намунали хизмат кўрсатиб келаётган бир қатор соҳа ходимларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Самимий мулоқот чоғида шаҳримизда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган авлод ўртасида миллий маданиятимиз, мусиқа ва санъатни кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама этилиб, ўзаро фикр алмашилди.









