Қўқон шаҳрида Ўзбекистон МТРК Фарғона вилоят телевидениеси учун туризм йўналишлари бўйлаб пресс-тур ўтказилди
2026-04-14 10:15:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида ўтказилган тадбир давомида Қўқон шаҳрида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳоли фаровонлигини юксалтириш, сердаромад туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда ички кўчаларни маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун жозибадор, миллий кўринишга келтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилиб, ҳудудларга ижодий ташрифлар бўлиб ўтди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ушбу ижодий ташрифни ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган барча мутасадди раҳбарлар, кўрсатув ва репортажларни тайёрлашда иштирок этган журналистлар ва техник ходимларга самимий миннатдорчилик изҳор этади.






