Қўқон шаҳар ҳокими Амир Темур кўчасида реновация дастурига тушган кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан мулоқот қилди
2026-04-10 12:05:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва эскирган хонадонлар ўрнига янги уй-жойлар барпо этишга қаратилган Реновация дастурининг мазмун моҳияти, кўзланган мақсадлар хусусида маълумот берди.

Қурилиш компанияси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида уй-жой эгаларининг таклифлари ўрганилиб, билдирилган саволларига жавоб берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими аҳоли хонадонларига ҳам ташриф буюриб, янги барпо этиладиган уйларда бундан-да юксак ва қулай шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.
Бошланаётган ишларга барака тилаб, Қуръон тиловат ва қурбонлик қилинди. Дуоларда ўтганлар хотираси ёд этилиб, тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик билдирилди.




