Қўқон шаҳрида Жанубий Кореядан келган мутахассислар ёшларга таълим бермоқда
2026-04-08 12:05:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар билан мулоқот қилиб кореялик мутахассислар иштирокида бўлиб ўтаётган дарслардан таълим-тарбия соҳасида кутилаётган натижалар, давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасидаги ислоҳотлар туфайли бунинг учун яратилган кенг имкониятлар хусусида маълумот берди.
Айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қори Ниёзий номидаги миллий тарбия институти ва Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасида имзоланган келишув асосида олиб борилаётган семинарлар ва дарслар Қўқон шаҳрида таълимга интилувчан, зарбдор ўқувчилар ва юксак педагогик маҳоратга эга ўқитувчиларни шакллантиришга қаратилган. Агар эришиладиган натижалар юксак самара берса ушбу тажриба шаҳримиздаги ва кейинги босқичда бутун мамлакатимиздаги мактабларда жорий этилиши назарда тутилган.




