Қўқон шаҳридаги туризм лойиҳаларига Хитой сармоядорлари қизиқиш билдирмоқда
2026-04-08 17:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими хитойлик сармоядорлар билан шаҳримиздаги туризм лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этди. Мулоқот чоғида туризм йўналишларидаги аҳоли хонадонларини миллий кўринишга келтириш, янги хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш масалалари муҳокама этилди.

Эришилган келишувларга кўра хитойлик мутахассислар томонидан тақдим этилган лойиҳалар ва смета ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади. Асосий эътибор сарф-харажатлар ва ишлатиладиган қурилиш материалларининг сифатига қаратилади. Лойиҳаларнинг бадиий нуқтаи назардан мукаммаллиги, эстетик кўриниши ҳам инобатга олинади. Тез орада музокаралар яна давом эттирилади.




