Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилди
2026-04-08 11:15:00 / Янгиликлар
Президент Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари, масъул раҳбарлар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Қабулда аҳолидан ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой, кадастр масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлардан кредит ва ер-мулк масалалари юзасидан келиб тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.



