Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган корхоналар фаолиятини соғломлаштириш ва оптималлаштириш чоралари кўрилмоқда
2026-04-01 12:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими "Қўқоннефтпармалаш" давлат акционерлик жамияти корхонаси фаолиятини ўрганиб, мутасадди раҳбарлар билан мулоқотда бўлди. Мулоқот чоғида корхонада ишчи хизматчилар учун яратилган шарт-шароитларни яхшилаш, корхона фаолиятини такомиллаштириш, балансида бўлган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Корхонага тегишли биноларда ижара асосида фаолият олиб бораётган идоралар фаолияти ҳам ўрганилиб, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.




