Қўқон шаҳар ҳокими Жанубий Корея сармоядорлари билан музокаралар олиб борди
2026-03-31 15:10:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Қўқон шаҳрида биокимё ёқилғиси асосида экологик тоза иситиш тизимларини ташкил этишга сармоя киритиш, шаҳримизда барпо этилаётган кўп қаватли уйлар ва мавжуд уй-жой комплексини марказлашган иситиш тизимига ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувдан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Ойбекжон Мингбаев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида "Мулоқот" телеканалига "Қўқон шаҳрида инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар" хусусида интервью берди.






