Қўқон шаҳар ҳокими Механика заводи ишчи хизматчилари билан мулоқот қилди
2026-03-31 10:05:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида айни пайтда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, корхона ҳудудида ижара асосида фаолият юритаётган ташкилотлар фаолияти, корхона фаолиятини янада жонлантириш ҳамда салоҳиятини юксалтириш масалалари муҳокама этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими хорижий сармоядорлар билан янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган музокаралар хусусида ҳам маълумот бериб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.




