Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар билан мулоқот қилди
2026-03-26 10:25:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар Пайшанба Ёшлар куни деб эълон қилинган. Қўқон шаҳрида ҳам Ёшлар куни чора-тадбирлари доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан 14-давлат умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти ва Жанубий Кореянинг Диа глобал академиясидан келган мутахассислар ҳам иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида ёшларда билим ва кўникмаларни эгаллашда юзага келаётган муаммо ва масалалар муҳокама этилиб, мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими мактаб ҳудудини ҳам кўздан кечириб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.




