Қўқон мусиқали драма театрида “Браво” оркестри иштирокида концерт ўтказилди
2026-03-25 19:10:00 / Янгиликлар
Жаҳонда машҳур бўлган кинофильмлар ва сериаллар учун басталанган асарлар ва саундтреклар асосида ташкил этилган навбатдаги Кендл Файер оқшомида томошага ташриф буюрган юзлаб ҳамшаҳарларимиз қатори Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти ва Жанубий Кореянинг Диа глобал академиясидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб шу каби томошаларни ташкил этиб келаётган шоугоууз компанияси директори ўринбосари Марат Бекмеев Қўқон аҳолисини концертга бўлган қизиқишини эътироф этиб, томошани ташкил этишга катта кўмак берган барча мутасаддиларга миннатдорчилик изҳор этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки борган сари ҳамшаҳарларимизнинг юксак санъат ва классик мусиқаларга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Томошаларга ташриф буюраётганларнинг ярмидан кўпи ёшлар экани Қўқонда ўсиб келаётган авлод санъатга ошно бўлиб, эзгу қадриятлар асосида камол топаётганидан дарак беради,






