Қўқон шаҳрида кореялик мутахассислар иштирокида семинар тренинглар бошланди
2026-03-25 11:25:00 / Янгиликлар

Кореялик меҳмонларга маданиятимиз, санъатимиз ва миллий таомларимиз, юртимизда етишиб чиқадиган ноз-неъматлар намойиш этилди.
Айни пайтда шаҳримиздаги мактаблар директорлари, директор ўринбосарлари, психологлар иштирокида “Таълим сифатини оширишда 5-ўлчовли таълимнинг аҳамияти” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда иштирок этаётган Қўқон шаҳар ҳокими мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб шаҳримизда ўтказилаётган семинарлар таълим самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Яна 3 кун давом этадиган семинарлар давомида турли йўналишларда замонавий таълим ва тарбия технологиялари асосида лекция, учрашувлар ва таълим муассасаларида амалий ташрифлар режалаштирилган.









