Қўқон шаҳрида Президент олимпиадаси мусобақаларига старт берилди
2026-03-24 10:05:00 / Янгиликлар
Тантанали тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ташкил этилган Президент олимпиадаси ва Олимпия чўққилари мусобақалари ўсиб келаётган авлод ўртасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва спортни оммалаштириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани эътироф этилди.
Хусусан тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов барча иштирокчиларни қутлаб, Президентимиз раҳнамолигида ўтказилаётган нуфузли спорт мусобақалари ёшларни жисмонан ва маънан етук, ватанпарвар инсон этиб тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қўқон шаҳар ҳокими мусобақа иштирокчилари билан мулоқотда бўлиб, мусобақаларда омад ва юксак натижалар тилади.
Спорт соҳаси мутасаддилари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида мусобақаларни юксак савияда ташкил этиш, зарур барча шарт-шароитларни яратиб бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.
