Қўқон шаҳрида янги маҳалла стадиони фойдаланишга топширилди
2026-03-20 15:05:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Ёшлар куни деб эълон қилинган Пайшанба куни фойдаланишга топширилган Стадионнинг тантанали очилиш маросимига Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адхамжон Зиявитдинов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрдилар.
Маҳалла аҳолиси ва ёшлар билан мулоқот чоғида мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жорий этилган опен бюджет тизими аҳолига ўз муаммоларини кўтариб чиқиб, бюджетдан маблағ олиб, ҳал этишига имкон бергани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Янги спорт масканидан юртимиз байроғини баланд кўтарадиган чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, маҳалла футбол жамоаси маҳаллалараро ўтказилаётган мусобақаларда юксак натижалар кўрсатиб, мухлисларини хушнуд этиб келмоқда. Шу маҳалланинг ўзидан етишиб чиққан мутахассис жамоага мураббийлик қилмоқда.
Янги стадион энди ҳар мавсумда маҳалладаги спорт мухлислари, интилувчан ёшлар ва кексаларга ҳам хизмат кўрсатиб, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.







