Қўқон шаҳрида Наврўз байрами катта тантаналар билан нишонланди
2026-03-18 11:15:00 / Янгиликлар

«Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!» шиори остида ташкил этилган халқ сайлига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, ҳунармандчилик ва миллий баҳорий таомлар кўргазмалар, театрлаштирилган томошалар билан танишди.
Ёшлар боғидаги амфитеатрда ташкил этилган концерт дастури олдидан Қўқон шаҳар ҳокими барчани байрам билан муборакбод этиб, Наврўз айёмининг мазмун-моҳияти ва фалсафаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг раҳнамолигида амалга оширилаётган халқпарвар ва инсонпарвар сиёсат она замин ва табиатни асраб-авайлаш тамойиллари билан ҳамоҳанг эканини таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбирига тўпланган минглаб ҳамшаҳарларимиз нигоҳида эл суйган санъаткорлар иштирокида ўтказилган театрлаштирилган концерт дастури рақс ва томошалар барчага байрамона кўтаринки кайфият бахшида этиб, баҳор айёми таровати ва шукуҳини намоён этди.









