Қўқон шаҳрида чемпионлар сони ортиб бормоқда
2026-03-12 14:25:00 / Янгиликлар
Пайшанба - Ёшлар куни тадбирлари доирасида Қўқон шаҳар ҳокими 2-Спорт мактабида мутасаддилар ва ёшлар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва масалалар, олиб борилаётган селекция ишлари ҳамда эришилаётган натижаларни ўрганди.

Дарҳақиқат давлатимиз раҳбарининг илғор ташаббуслари амалиётга жорий этилиши натижасида спорт мактабида энг юксак даражадаги шарт-шароитлар яратилди. Спорт тўгараклари ва уларга қатнаётган ёшларнинг сони бир неча баробар ортди. Қўқон шаҳар ҳокими мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, етишиб чиқаётган иқтидорли спортчилар, юксак натижаларга эришаётган ёшлар сонини янада ошириш учун зарур омиллар билан қизиқди.
Ташриф сўнггида мутасаддиларга оммавий спортни янада ривожлантириш, спорт тадбирларини маҳаллалар кесимида ҳам мунтазам ташкил этиб бориш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.





