Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламиз!
2026-03-07 22:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат қилиш учун юртимизнинг турли ҳудудларидан муддатли хизматни ўташ учун аскарлар етиб келди

Қўқон темир йўл вокзалида меҳмонларни Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа бўлими, жамоат ва ёшлар ташкилотлари вакиллари тантанали кутиб олдилар. Тантанали маросимда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан миллий армиямиз қуч ва қудратини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро аренада Президентимиз томонидан олиб борилаётган тинчликпарвар сиёсат эътироф этилди.
Аскарларга ҳарбий хизмат машаққатларида куч ва матонат, сабр-тоқат тилаб, ҳарбий қисмларига кузатиб қуйилди.




