Қўқон шаҳрида таълим соҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2026-03-02 14:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Қўқон университетида ўтказилган семинарга ташриф буюрган Олий таълим фан ва инновациялар вазири, Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент филиали, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Қўқон университети Андижон филиали ректорлари билан мулоқотда бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш соҳасида жорий этилаётган инновацияларни Қўқон шаҳрида ҳам амалиётда қўллаш, шаҳримиздаги мактабларда фаолият олиб бораётган педагог кадрлар малакасини ошириш масалаларини муҳокама этди.

Хусусан, Қўқон университети Андижон филиали ректори Журъатбек Кувватов билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Қўқон шаҳрида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа кўламини янада кенгайтириш, волонтёрлик хизматлари билан Қўқон шаҳрининг янги ҳудудларини қамраб олиш, тиббий профилактика ва диагностика тадбирлари сонини ошириш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Қўқон университети Андижон филиали талабалари билан ҳам суҳбатда бўлиб, тиббиёт соҳасидаги илғор профилактика ускуналарини синовдан ўтказди. Ёшлар билан мулоқот чоғида шаҳримизда амалга оширилаётган волонтёрлик лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.




