Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Алишер Навоий мавзесидаги кўпқаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан мулоқотда бўлди
2026-02-25 13:05:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ғанижон Аловуддинов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳоли билан мулоқотда бўлиб. содир бўлган ёнғин сабаблари, тезлик билан кўрилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари хусусида маълумот бердилар.

Айни пайтда ёнғиндан хонадонларига зиён етказилган фуқаролар вақтинча яшаш жойларига кўчирилмоқда. Ҳудудда барча масъул идоралар иштирокида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.




