Қўқонда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-02-25 10:30:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги, Бизнес-омбудсман девонининг ҳудудий вакиллари, Савдо-саноат палатаси ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятига доир муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Асосан ер ажратиш, кредит ва молиялаштириш, инфратузилма таъминоти, солиқ ва божхона тартиб-таомиллари ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш масалалари кўтарилди.
Масъуллар томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда муаммоларга тезкор ечим топишда муҳим аҳамиятга эга.









