“Алишер Навоий” маҳалласида фахрийлар хонадонида ифторлик ташкил этилди
2026-02-24 18:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қўқон шаҳридаги “Алишер Навоий” маҳалласида фахрийлар хонадонида ифторлик тадбири ташкил этилди.

Мазкур хайрли тадбир кекса авлод вакилларини эъзозлаш, маҳаллада меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
Ифторлик маросимида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, диний соҳа мутасаддилари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Самимий суҳбатлар, дуо ва эзгу тилаклар тадбирга файз бағишлади.
Дастурхон атрофида юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик ва давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик тилаб ният қилинди.






