Бу кунни биз жуда ҳам кутган эдик
2026-02-23 18:00:00 / Янгиликлар
Президент қарори ижроси доирасида Муборак Рамазон ойида имконияти чекланган фуқароларга даволаниш учун маблағ ажратилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, "Инсон" ижтимоий хизматлар Қўқон шаҳар бўлими раҳбари Жаҳонгир Мирзо Мирзаев "Вақф" фонди томонидан тақдим этилган ваучерларни тантанали равишда фуқароларга топширдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслар доирасида имконияти чекланган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб, беморларга шифо ҳамда сиҳат саломатлик тилади.



