Қўқон шаҳрида Рамазон ойида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди
2026-02-18 17:05:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган сафланиш тадбирида ички ишлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар идоралари, миллий гвардия, маҳалла тизими мутасаддилари ва бошқа масъул идора-ташкилотлар мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, рўза кунлари масжидларда таровеҳ намозларини адо этадиган ҳамшаҳарларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, масжидларга туташ ҳудудларда транспорт ва пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароит яратиб бериш, кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
