Қўқон шаҳрида Рамазон ойи арафасида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди
2026-02-17 10:10:00 / Янгиликлар
Президентимиз томонидан белгилаб берилган кўрсатмалар ижроси доирасида, саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган муборак Рамазон ойи арафасида аҳоли дастурхонига ҳамёнбоп ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолият олиб бормоқда.
Қўқон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида ўтказилаётган ярмаркада асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда халқ истеъмоли моллари аҳолига арзонлаштирилган нархларда таклиф этилмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади — муқаддас кунлар арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ҳамда сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашдан иборат.
Масъул ташкилотлар томонидан маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми ва сифати доимий назоратга олинган. Шунингдек, савдо жараёнларининг шаффофлиги ва тартибли ташкил этилиши таъминланмоқда.
Бундай эзгу ташаббуслар муборак Рамазон ойини кўтаринки руҳда, осойишталик ва барқарорлик муҳитида ўтказишга хизмат қилади.
