Қўқон шаҳар ҳокими Янги Ўзбекистон массивида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди
2026-02-10 10:25:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари ҳамда сотиб олиш қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланишга топширилган хонадонларнинг сифати, уларнинг яшаш учун қулайлиги, хавфсизлиги ва замонавий талабларга мослиги кўздан кечирилди.
Қурилаётган турар жойлар энг юқори даражадаги лойиҳа асосида барпо этилгани, хонадонлар хавфсиз, қулай ва барча зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлангани қайд этилди. Шунингдек, массив ҳудудида аҳоли дам олиши учун истироҳат боғлари, болалар ва спорт майдончалари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари бир жойда жамлангани билан алоҳида ажралиб туриши таъкидланди.
Шаҳар ҳокими Янги Ўзбекистон массиви замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, эстетик жиҳатдан кўркам ва аҳоли учун барча қулайликларга эга турар жой шаҳарчаларидан бири эканини қайд этиб, масъулларга қурилиш сифатини доимий назорат қилиш, ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берди.




