Худоёрхон Ўрдасини асл кўринишга келтирамиз!
2026-02-08 10:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар билан Худоёрхон Ўрдаси кириш қисми ва Ўрда майдони қопламасини қадимий услубда янгилаш, ишлатиладиган қурилиш материаллари, уларни шаҳримизда ишлаб чиқариш ёки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келтириш масалаларини муҳокама этди.

Архитектор, қурилиш соҳаси мутасаддилари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида кенг маънода шаҳримиздаги тарихий масканларни асл кўринишга келтириш, туризм хабларини ташкил этиш, архитектура, қурилиш ва дизайн масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
"Тарихий масканларимиз маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этадиган даражада, атрофидаги туризм инфратузилмаси билан лойиҳалаштирилиши лозим", деди шу жумладан Қўқон шаҳар ҳокими.




