Қўқон шаҳрида фавқулодда вазиятларни олдини олиш чоралари кўрилмоқда
2026-02-06 14:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби билан мулоқотда бўлиб, шаҳримиз аҳолисини ёнғинлар, ис газидан заҳарланишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирларни ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Қўқон шаҳар ҳокими Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилар бригадасининг хизматга шайлиги, шахсий таркиб навбатчилик хизмати учун яратилган шарт-шароитларни ҳам ўрганиб, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
