Яшилликни ўзимиздан бошладик!
2026-02-05 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокимлигида кўкаламзорлаштириш акцияси ўтказилди.

Ободонлаштириш бошқармаси ва ҳокимият ходимлари иштирокида кўкаламзор масканлар обод этилиб, манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда гуллар экилди.
Янги экинлар агротехник қоидалар асосида парвариш этилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.









