Қўқон шаҳридаги тарихий масканларни обод этишда Хитой сармоядорлари иштирок этади
2026-01-26 13:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими ва Shanxay Foreign Trade and Economic Construction Group компанияси мутасаддилари ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон Ўрдаси ва Жоме мажмуаси атрофида туризмга йўналтирилган ягона хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш, тарихий обидаларни замонавий ечимлар асосида, мазмун-моҳияти ва қадимийлигини сақлаб қолган ҳолда реконструкция қилиш, меҳмонхона, хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган мажмуалар вужудга келтириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар натижасига кўра Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги Зарқайнар кўчасидаги каби қурилишда маҳаллий хом-ашёдан фойдаланишни назарда тутган ҳолда, Ўрда майдони ва Эски шаҳар ҳудудларининг туризмга ихтисослашган комплекс лойиҳасини ишлаб чиқиш, Жоме мажмуаси ва Ўрда майдонини туризм жозибадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди. Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ойбекжон Мингбаев лойиҳа бўйича масъул этиб белгиланди.






