"Hyundai Heavy Industries Power Systems" компанияси Қўқон шаҳрида локал иситиш тизимларини барпо этишга сармоя киритади
2026-01-24 13:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ойбекжон Мингбаев Жанубий Кореянинг "Ҳюндаи Heavy Industries Power Systems" компанияси мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.

Музокаралар чоғида сармоядорларнинг 10 мВт/соат электр энергияси ва соатига 20 гигаколория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариб аҳолига етказишга мўлжалланган иситиш тармоғини яратиш бўйича таклифлари кўриб чиқилди.
58 миллион доллардан зиёд маблағ талаб этадиган лойиҳа бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Кейинги босқичда лойиҳа билан қамраб олинадиган кўп қаватли уйлар ва иситиш маркази жойлашуви бўйича аниқ режалар белгилаб олинади.


