Қўқон шаҳрида гуллар ва манзарали дарахтлар етиштириладиган давлат иссиқхонаси барпо этилади
2026-01-13 13:05:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар билан мулоқотда бўлиб, Президентимизнинг "Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида шаҳримизда давлат иссиқхонасини ташкил этиш ва 1 апрелга қадар ободонлаштириш бошқармасига бириктирилган ҳудудларга етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.



