Қўқон шаҳрида мутасаддиларга аҳолини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди
2026-01-12 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор раҳбарлар билан мулоқотда бўлиб, “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлашлари юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили"да маҳаллалар ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
