Қўқон шаҳрида дуал таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2025-12-24 10:50:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов "Индорама Kokand Textile" корхонаси раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Мулоқот чоғида 2025 йилда ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар таҳлил этилиб, 2026 йилга режалар муҳокама этилди.

Хусусан, мулоқот чоғида "Индорама Kokand Textile" корхонаси ходимларини техникумларда ўқитиш, дуал таълимни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.




