Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро педагогик симпозиум юксак баҳоланди
2025-12-11 13:50:00 / Янгиликлар
Хусусан, бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов педагогик симпозиумни юксак савияда ташкил этишдаги фаоллиги учун Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг Ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини фалсафа фанлари доктори, профессор Муҳайёхон Умаралиева тантанали равишда топшириб, институт ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги алоқалар бардавом бўлишига умид билдирди.






