Қўқон университети Андижон филиали талабалари Қўқон шаҳрида тиббий профилактика ва тарғибот ишларида иштирок этадилар
2025-12-05 10:25:00 / Янгиликлар
Бу борадаги келишувларга университет раҳбарияти ва Қўқон шаҳар ҳокими ўртасида бир неча ҳафта аввал бўлиб ўтган музокараларда эришилган эди. Бугун бўлиб ўтган мулоқот чоғида ушбу келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари, лойиҳада иштирок этадиган волонтёрлар сони ва қамраб олинадиган ҳудудлар муҳокама этилди.

Волонтёрлар оилавий шифокорлар каби маҳаллаларда юриб, ҳар бир оилани ўрганиб, шу оила қайси касалликларга мойиллигини ҳисобга олиб, соғлом турмуш тарзига (тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, стрессга чидамлилик ва меъёрдаги тана вазнини сақлаш)га ўргатиб, касалликларни олдини оладилар ва соғлом фарзанд тугилишини таъминлайдилар.
Сурункали касалликларга чалинганларга, касаллик билан яшаш ва уни бошқариш, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларни олдини олиш билан шуғулланадилар.







