Қўқон шаҳар ҳокими тиббиёт соҳаси мутасаддилари билан мулоқот қилди
2025-12-27 12:50:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар 10-оилавий поликлиникада шаҳримизда фаолият юритаётган барча оилавий поликлиникалар бош шифокорлари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари раислигида тиббиёт соҳасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, масъулларга тиббиёт муассасаларда кўрсатилаётган хизматлар даражасини юксалтириш, патронаж хизматлари савиясини ошириш, касалликлар профилактикасини ҳудудлар кесимида самарали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.






