“Менинг мактабим” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
2025-11-24 13:00:00 / Янгиликлар
“Очиқ бюджет” порталида “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Бунга кўра, Қўқон шаҳрида умумий қиймати 2 579,9 млн сўмни ташкил этган 184 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳалар учун жами 3215 нафар ўқувчи томонидан овоз берилган.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Барча ғолиб ташаббускорларни табриклаймиз!
