"ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси
2025-04-28 / Воқеалар тақвими

2025 йил 28–30 апрель кунлари Миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган кўргазма бешинчи бор энергетика ва металлургия, саноатни автоматлаштириш ва ИТ-технологиялари, фармацевтика, тиббиёт комплекси ва бошқа турли соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар учун ҳамкорлик марказига айланиши кутилмоқда.
Халқаро саноат кўргазмасининг асосий элементларидан бири бозорнинг долзарб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган ҳамда саноат кооперацияси ва инновацияларни ривожлантиришга бағишланган кенг кўламли тадбирларни ўз ичига олган бизнес-дастур ҳисобланади. Дастур асосий тендентсияларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятларни топиш учун етакчи экспертлар, бизнес ва ҳукумат вакилларини бирлаштиради. У турли соҳаларни қамраб олади ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.