“Ўзбекистон - Финляндия” бизнес форуми
2025-10-31 / Воқеалар тақвими
Жорий йилнинг 31-октабр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон - Финляндия” бизнес форуми бўлиб ўтади.

Мазкур форум Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат инновациялари, кончилик, металлургия ва барқарор иқтисодий ҳамкорлик йўналишларида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Тадбир доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, амалий ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинади.
Форум InterContinental Tashkent by IHG меҳмонхонасида (Шаҳрисабз кўчаси 2) бўлиб ўтади.
Рўйхатдан ўтиш давом этмоқда. Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали шаклни тўлдиринг: https://eurouz.glueup.com/event/finnish-uzbek-business-forum-159072