«Ўзбекистон-Қозоғистон» бизнес форуми
2025-10-20 / Воқеалар тақвими
Жорий йилнинг 20-октябрь куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Қозоғистон» бизнес форуми бўлиб ўтади

Мазкур бизнес форумда икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция имкониятлари ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари атрофлича муҳокама қилинади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлайдиган ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганишга хизмат қилувчи B2B ва G2B форматидаги учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур анжуман икки давлат тадбиркорлари ўртасида барқарор алоқаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Рўйхатдан ўтиш давом этмоқда. Форумда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали шаклни