БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори бошчилигидаги делегация билан учрашув
2025-10-09 10:05:00 / Янгиликлар

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Махкамова Президентимизнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлари ҳақида, тизим олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди. Бугунги учрашув БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси эканлиги эътироф этилди.
Хусусан, БМТ тизими ташкилотлари томонидан вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар аҳоли фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш, туризмни ривожлантириш каби муҳим йўналишларда катта аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.
Мулоқотда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос равишда олиб борилаётгани алоҳида эътироф этилди.


