Спорт мактаблари ҳолати ўрганилди
2024-04-08 10:10:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар гуруҳи Навоий шаҳридаги спорт мактаблари ҳолатини ўрганди.

Вокзал қўрғонида жойлашган, Навоий шаҳар 2-сонли спорт мактаби ҳисобида бўлган спорт биноси ҳолати, унда юнон-рум кураши спорт тури мураббийлари ва спортчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, марказий теннис корти кўздан кечирилди. Спорт иншоотининг таъмирлаш ишлари юзасидан танишиб чиқилди.

