Тошкентда “Uzbek Import Fair 2025” I Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
2025-10-07 15:45:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари, нуфузли халқаро брендлар ва дистрибьюторлар, инвесторлар, республикамизнинг барча ҳудудларидан келган тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этдилар.
Уч кун давом этадиган кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти юқори бўлган, бироқ ҳозирда импорт қилинаётган 3 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари ҳам кўргазмада фаол иштирок этмоқда. Хусусан, импорт ўрнини босувчи озиқ-овқат маҳсулотлари — қайта ишланган мева-сабзавотлар, болалар учун мўлжалланган турли озуқалар ва миллий брендлар иштирокчилар эътиборини ўзига тортмоқда.
Шунингдек, саноатнинг 24 та йўналиши бўйича маҳаллий контентни ривожлантириш ва импортни қисқартиришга қаратилган самарали ечимлар муҳокамасига бағишланган панель сессиялар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.


