Иқтисодий мустақилликдан – ижтимоий фаоллик сари
2025-08-11 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий кенгашлар депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этди.
Анжуманда:
Аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Оилавий зўравонликка барҳам бериш;
Иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Дарҳақиқат, Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда 200 дан ортиқ аёл раҳбарлик лавозимларига тайинланди, юзлаб хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун грант ва кредитлар билан қўллаб-қувватланди. Оилавий муаммоларни ҳал этиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича “Аёллар дафтари” тизими самарали йўлга қўйилди.
Хотин-қизлар фаоллиги – жамият тараққиётининг муҳим омили, деган ғоя анжуман иштирокчиларининг асосий хулосасига айланди.

