China National Gold Group Компанияси билан англашув меморандуми имзоланди
2025-08-06 14:10:00 / Янгиликлар
Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев бошчилигидаги делегация вакиллари Хитой Халқ Республикасида China National Gold Group компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У.Юсупов CNGG раҳбарияти билан англашув меморандумини имзоладилар.
Унга кўра Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда China National Gold Group компанияси қимматбаҳо ва критик минераллар йўналишида истиқболли майдонларда геология қидирув ишларини амалга ошириш, конларни ўзлаштириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери, кадрлар тайёрлаш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш йўналишларида ҳамкорлик қилади.

