“Маҳалла лигаси” – соғлом турмуш тарзи ва жамоавий спортни тарғиб этишда янги ёндашув
2025-07-17 10:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Спорт вазирлиги, Маҳаллалар уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг масъул ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 декабрдаги ПҚ–421-сон қарори 9-бандига мувофиқ, Маҳаллалар уюшмаси, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида:
• “Маҳалла еттилиги” имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ҳар бир маҳалла аҳолисини маҳалла ҳудудидаги мавжуд спорт инфратузилмаси ва умумтаълим мактаблари спорт иншоотларида жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш;
• маҳаллалар ўртасида “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларини ташкил этиб бориш вазифалари белгиланган.
Йиғилишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
Маълумот учун: “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг асосий мақсади:
• маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланишни йўлга қўйиш механизмини яратиш;
• ёши катта авлоднинг ёшларга намуна бўлишини таъминлаш;
• жамиятда спорт ва соғлом турмуш тарзига нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришдан иборат.
Мусобақалар май – август ойларида уч босқичда ўтказилади:
1-босқич — Сектор (маҳалла) босқичи:
• ҳар бир маҳаллада жамоа шакллантирилади.
• Маълумот учун: 9008 та маҳалла жамоаси “Маҳалла лигаси” мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.
2-босқич — Туман (шаҳар) босқичи:
• июнь-июль ойларида ўтказилади.
• ҳар бир маҳаллада шаклланган жамоалар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилади.
3-босқич — ҳудудий босқич:
• август ойида ўтказилади.
• туман (шаҳар) босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоалар қатнашади.
• Маълумот учун: 208 та туман ва шаҳар ғолиблари ўртасида 14 та ҳудудда мусобақалар бўлиб ўтади.
Ҳудудий финал босқичи ғолиб ва совриндор жамоалари Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан I, II, III даражали дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.


